Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск дунёнинг энг бой кишисига айланди
Tesla компанияси раҳбари Илон Маск Amazon асосчиси Жефф Безосни ортда қолдириб, дунёнинг энг бой кишисига айланди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
7 январ куни Tesla акциялари нархи 796,38 долларгача кўтарилди ва Маскнинг бойлиги 188,5 млрд долларга етди.
2020 йил бошида миллиардернинг бойлиги 27 млрд доллар бўлиб, у дунёнинг энг бой кишилари рўйхатида юқори ўнталикдан ҳам жой олмаганди.
Ўтган йил декабрида Tesla акциялари нархи ошиши ҳисобига унинг бойлиги 7,2 млрд долларга кўпайиб, 128 млрд долларга етган.
Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, Маскнинг бойлиги ўтган йилнинг 12 ойи давомида тахминан 100 млрд долларга кўпайган. Таъкидланишича, дунёнинг энг бой 500 кишиси орасида ҳеч ким бундай давр ичида ўз бойлигини бунчалик кўпайтира олмаган.
Безос 2017 йилдан буён дунёнинг энг бой кишиси мақомини ҳеч кимга бермай келаётганди. Унинг бойлиги 184 млрд доллар деб баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026
Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиш арафасида: SpaceX акциялари сотувга чиқяпти
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
08:50 / 12.06.2026