Мандарин нархи нега кескин ошганди? Антимонополия қўмитаси мазкур мева импорти бўйича ўрганиш ўтказди
Қўмита ўрганиши натижасида цитрус меваларнинг импорти билан боғлиқ барча божхона тўловлари, транспорт ва ҳужжатларни расмийлаштириш харажатлари ортиб кетгани аниқланган.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан мандарин импорти бозори юзасидан ўрганиш ўтказилди. Унда мазкур цитрус мева нархининг кескин ошиб кетиш сабабларига эътибор қаратилган, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда талаб юқори бўлган Хитой (кичик) мандаринининг 1 кг нархи 2020 ноябрь ойида 47 минг 990 сўм бўлиб, 1-10 декабрь кунларида ноябрь ойига нисбатан 7 минг сўм (14,6 фоиз)га қимматлаган. 11-16 декабрь кунларида ой бошидаги нархга нисбатан 5 минг сўм (9,1 фоиз)га арзонлашиб 49 минг 990 сўмни ташкил қилган.
Таъкидланишича, 1 тонна мандарин (кичик навлари) харид нархи 12 миллион 125 минг сўм бўлиб, унинг транспорт харажати 15 миллион 750 минг сўмни, божхона божи 4 миллион 410 минг сўмни, ҚҚС 2 миллион 64 минг сўмни, бир марталик сертификатлар ва рухсатномалар учун 2 миллион 627 минг 300 сўм, мандарин учун бошқа харажатлар 1 ярим миллион сўм — жами харажатлар 1 тонна мандарин учун 38 миллион 500 минг сўмни ташкил этган.
«Ўзбекистонга келтирилаётган цитрус мевалар Хитой давлатидан Қозоғистон орқали транзит олиб кирилаётгани сабабли транспорт ва ҳужжатларни расмийлаштириш харажатлари ортиб кетган», — дейилади қўмита ўрганиши маълумотномасида.
Айни кунларда Хитой орқали импорт қилинган мандарин маҳсулоти нархи ўтган йилга нисбатан 40 фоиз ошган. Коронавирус пандемияси сабабли мандарин маҳсулотлари экспортга деярли сотилмаётганлиги ва мандарин маҳсулотининг Хитойдан республикамиз божхона постигача етиб келиши учун энг камида 2 ҳафта муддат талаб этилаётганлиги, бу эса ўз навбатида йўл харажатларининг ошиб кетиши ҳамда маҳсулотнинг вазн ва сифат кўрсаткичларига салбий таъсир этганлиги қайд этилган.
Шунингдек, Аргентинадан 2020 йил сентябрда импорт қилиб келтирилган 1 кг мандариннинг тахминий таннархи – 27 минг 820 сўм, савдо дўконлардаги нархи ўртача 55 минг сўм эканлиги ҳисобга олинса, нархнинг қарийб 50 фоизи таннарх (Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши) қисми етказиб бериш, улгуржи ва савдо устамаларига тўғри келмоқда.
Туркиядан 2020 йил ноябрда импорт қилиб келтирилган 1 кг мандариннинг тахминий таннархи – 12 минг 47 сўм, савдо дўконларидаги нархи ўртача 18–26 минг сўм эканлиги ҳисобга олинса, бунда ҳам нархнинг қарийб 50 фоиз таннарх (Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши) қолган қисми етказиб бериш, улгуржи ва савдо устамаларига тўғри келмоқда.
Тадбиркорлар томонидан битта юк машинасида (20 тонналик) цитрус маҳсулотларини Хитойдан Ўзбекистонга ташиб келтириш нархи 2019 йилда ўртача 7-8 минг АКШ долларини ташкил этган бўлса, 2020 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида битта 18 тонналик фуранинг ташиш нархи ўртача 15-20 минг АҚШ долларигача ошиб кетганлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилган.
«Covid-19» коронавирус карантин чекловлари туфайли Туркманистон орқали ўтиш йўллари ёпиқлиги учун юк ташиш транспорт воситалари Озарбойжон Республикаси ҳудудлари орқали кириб келаётганлиги бу ўз навбатида транспорт харажатларининг ошишига олиб келмоқда.
Цитрус меваларини Хитой давлатидан олиб келишда ҳам автойўл билан боғлиқ муаммолар, яъни Қозоғистон Республикаси чўлларида об-ҳавонинг кескин совиб кетганлиги, магистрал йўлларнинг қор-муз билан қопланганлиги маҳсулотларнинг кириб келиш муддати чўзилишига ҳамда ҳаво ҳароратининг (-35), (-40) даражагача совиб кетиши оқибатида юк ташиш транспорт воситаларидаги рефрижератор ишдан чиқишига сабаб бўлиб, цитрус мевалар музлаши натижасида уларнинг чиришига сабаб бўлган айрим хусусий ҳолатлар ҳам маълум қилинган.
Божхона ва Статистика давлат қўмиталаридан олинган маълумотларга кўра, 2020 йилнинг 1 декабрь ҳолатига, Ўзбекистонга 11та хорижий давлатдан қиймати 4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 23,8 минг тонна мандарин импорт қилинган. 2019 йилнинг 1 декабрь ҳолатига эса Ўзбекистонга 24,6 минг тонна мандарин импорт қилинган эди. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда мандарин импорт ҳажми 0,8 минг тоннага камайган.
Мавзуга оид
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
13:07 / 18.11.2024
Пискент полигонидаги навбат электрон шаклга ўтказилди
14:00 / 15.11.2024
2025 йилдан Ўзбекистонга айрим қуёш панеллари импорти чекланади
17:40 / 14.11.2024