Расмий маълумотлардан кўринишича, жорий йилнинг 10 ойида Ўзбекистон жами 177 та давлатдан товар ва хизматлар импорт қилган. Импорт таркибидаги етакчи ўнталик қуйидагича шаклланган (рақамлар яхлитланган):
- Хитой – 11,5 млрд доллар;
- Россия – 7 млрд доллар;
- Қозоғистон – 2,7 млрд доллар;
- Туркия – 1,5 млрд доллар;
- Корея Республикаси – 1,4 млрд доллар;
- Германия – 953,9 млн доллар;
- Ҳиндистон – 941,7 млн доллар;
- Туркманистон – 753,2 млн доллар;
- Беларус – 632,5 млн доллар;
- АҚШ – 614,4 млн доллар.
Қолган бошқа давлатлар билан импорт ҳажми жами 9,6 млрд долларни ташкил этган.
Экспорт-импорт географиясидан кўринишича, Ўзбекистон ташқи савдо алоқаларида анъанавий ҳамкорлар — Хитой, Россия ва қўшни Қозоғистон етакчи позицияларни сақлаб қолмоқда. Туркия, Корея Республикаси, Германия ва Ҳиндистон каби давлатлар билан саноат ускуналари, автотранспорт, кимё, фармацевтика, текстил хомашёсини етказиб бериш йўналишларида ҳамкорлик кучайиб бормоқда.
Импорт ҳажмининг ошиши, бир томондан, иқтисодиётдаги инвестиция фаоллиги, йирик инфратузилма ва саноат лойиҳаларини амалга ошириш учун ускуналар, технологиялар ва хомашёларга бўлган талаб ортиб бораётганини ҳам кўрсатади.










