Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига республикада рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 12,3 мингтани ташкил этиб, улардан 11,8 мингтаси фаолият юритмоқда.
Қўмита хабарида айтилишича, фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 399тага ошган.
Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
- Россия – 2093та;
- Хитой – 1799та;
- Туркия – 1576та;
- Қозоғистон – 919та;
- Корея – 888та.
Хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
- Россия – 315та;
- Хитой – 207та;
- Туркия – 330та;
- Қозоғистон – 150та;
- Корея – 97та.
Мавзуга оид
14:27 / 10.02.2026
2025 йилда тиббий хизматлар нархи ошиши қайд этилди
15:15 / 09.02.2026
Ўзбекистон экспортида Россия ва Хитой етакчи бозорлар бўлди
12:06 / 09.02.2026
Ҳудудлар кесимида кийим ишлаб чиқариш: Андижон биринчи ўринда
15:40 / 07.02.2026