Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хивадаги хонадонда газ портлаши оқибатида 15 ёшли қиз ҳалок бўлди
2021 йил 8 январ куни соат 03:41да Хоразм вилояти Хива шаҳри Исломхўжа кўчаси, 6-уйда сизиб чиққан табиий газ ва ҳаво аралашмаси натижасида портлаш содир бўлган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, портлаш натижасида яшаш уйининг деворлари ва томи қулаган ҳамда уйнинг 70 кв.м. майдонида том бостирмасида ёнғин содир бўлган.
Воқеа жойида ФВБ ёнғин-қутқарув ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида соат 04:50ларда уй эгаси қизининг (2005 й.т.) жасади бино конструкцияси уюмлари орасидан олиб чиқилди. Ёнғинда уй эгаси Ш.Э.нинг юз қисми, қўллари 22 фоиз термик куйиб, шифохонага ётқизилган.
Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши чақнашнинг асосий сабаби, деб тахмин қилинмоқда.

Воқеа жойига вилоят ҳокими бошчилигида ИИБ, ФВБ, ССБ ва бошқа тегишли идораларнинг куч ҳамда воситалари жалб қилиниб, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
11:37 / 13.05.2026