Греция ҳукумати россиялик миллиардерга хусусий оролда курорт қуришга рухсат берди
Дмитрий Риболовлев оролни 2013 йилда Аристотел Онассиснинг меросхўри Афинa Онассисдан 120 млн долларга сотиб олганди.

Фото: Wikipedia
Греция ҳукумати 2020 йил декабри охирларида россиялик миллиардер Дмитрий Риболовлевнинг қизи Екатеринага тегишли Скорпиос оролида курорт қуришга рухсат берди. Бу ҳақда Greek Reporter нашрига таяниб Forbes хабар берди.
Бу борадаги инвестицион режани атроф-муҳит ва энергетика, кемасозлик ва орол сиёсати, туризм вазирлари ҳамда ривожланиш ва инвестициялар вазири ўринбосари имзолади, деб ёзмоқда Keep Talking Greece нашри.
Режага кўра, майдони 9420 кв. метрли меҳмонхона, бассейнлар, сунъий кўл, йўллар, вертолёт майдони, паррандачилик фабрикаси, фермалар, отхона, узумзор ва мевазорлар барпо этилади.
Бундан ташқари, оролнинг шарқий ва жанубий тарафларида жойлашган, унинг собиқ эгаси Аристотел Онассис яшаган уйлар таъмирланади. Скорпиос порти кенгайтирилади ва модернизация қилинади.
Лойиҳа қиймати 165 млн евро деб баҳоланмоқда, у 2024 йил ёзида якунига етказилади.
Дмитрий Риболовлев оролни 2013 йилда Аристотел Онассиснинг меросхўри Афина Онассисдан 120 млн долларга сотиб олганди. Орол харидори сифатида эса унинг қизи номидан иш юритувчи компания кўрсатилган.
Тавсия этамиз
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Намибия иқтисодий тежамкорлик мақсадида давлат дафн маросимлари бекор қилинди
Жаҳон | 00:30
-
Bloomberg: Германия 1000 тагача Leopard 2 танкларини харид қилади
Жаҳон | 00:11
-
Фарғонада ЙПХ ходимлари Malibu’нинг жарималарини асоссиз бекор қилиб келгани аниқланди
Ўзбекистон | 23:53 / 04.07.2025
-
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
Мавзуга оид

21:51 / 30.06.2025
Грецияда болаларни тамаки олиб келишга юборганларни жиноий жавобгарликка тортиш бошланади

18:29 / 24.06.2025
Грециянинг Хиос оролини ўрмон ёнғинлари қамраб олди — фотолар

17:01 / 30.05.2025
Грецияда биринчи марта роботлар олимпиадаси ўтказилади

16:13 / 29.04.2025