АҚШнинг махсус топшириқлар бўйича элчиси Тошкентда Танзила Норбоева ва Саида Мирзиёева билан учрашди
AҚШ Давлат департаментининг Aёллар глобал муаммолари бўйича офиси раҳбари, махсус топшириқлар бўйича элчи Келли Кюрри Тошкентга келди.
Давлат котиби ёрдамчиси 9 январь куни Олий Мажлис Сенатида бўлиб, палата раиси Танзила Норбоева ва унинг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев билан учрашди.
10 январда эса Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси аъзоси, Масс-медиа фонди раиси ўринбосари Саида Мирзиёева билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотларда аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтиришнинг қатор масалалари кўриб чиқилди.
Сенат ахборот хизматидан маълум қилишларича, «C5+1» платформаси доирасида аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси бошланди. Бу лойиҳа биринчи навбатда Ўзбекистон ва Қозоғистон томонидан биргаликда амалга оширилади.
Шу билан бирга, АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси (DFC) Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг қонунчилик базасини такомиллаштириш лойиҳасини ишга туширади.
DFC вакили Ч.Уоллеснинг таъкидлашича, ташкилотнинг ҳозирги молиялаштириш ёндашуви «ақлли иқтисодиёт» тамойилларига асосланади; бу – хотин-қизларга тегишли, улар томонидан бошқариладиган ва қўллаб-қувватланадиган тадбиркорлик билан боғлиқ операцияларда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини тадбиркорлар сифатида кенгайтиришни назарда тутади.
Уоллес Ўзбекистондаги хотин-қизларга мўлжалланган реабилитация марказлари (шелтерлар) ва АҚШдаги шелтерлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини ҳам билдирди.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024