2020 йилда ярим миллиондан ортиқ ўзбекистонликка “загранпаспорт” берилгани маълум қилинди
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилшодбек Муродбеков ўтган йили 543 173 нафар фуқарога хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштириб берилганини маълум қилди.
«2020 йил 12 ой давомида хорижга чиқиш масаласида мурожаат қилган жами 543 173 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштириб берилди.
Қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон фуқаролари хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун доимий рўйхатдан ўтган маълумотларни йиғиш пунктларига мурожаат этишлари белгилаб берилган», — деб айтган Дилшодбек Муродбеков 12 январ куни AОКAда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Uzbekistan Airways 2021 йилнинг 1 январидан ўзбекистонликлар фақат «қизил паспорт» билан мамлакат ташқарисига чиқа олиши ҳақида эслатма билан чиққан эди.
Аввалроқ ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи Фахриддин Турсунов «загранпаспорт» вақтинча прописка қилинган жойдан ҳам берилиши мумкинлигини айтган эди.
Мавзуга оид
00:16 / 24.03.2021
Хорижга чиқиш паспорти ва ФҲДларни олишда прописка тартиби бекор бўлади
17:52 / 13.01.2021
МФРББ: Хорижга чиқиш паспорти учун тўловни камайтириш таклифи берилади
11:32 / 17.12.2020
1 январдан фуқаролар фақат «қизил паспорт» билан Ўзбекистон ҳудудидан чиқиши мумкин
18:27 / 23.10.2020