ID-картадаги ЖШШИР

Бу рақам ID-картанинг орқа тарафида:

  • Shaxsiy raqami/Personal number деган ёзув остида
  • Ўнгдаги биринчи сатрдаги 14та рақам

ЖШШИР — Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами. У паспорт маълумотларингизни олиш ва кимлигингизни тасдиқлаш учун керак. У туғилган пайтдан берилади ва бутун умр давомида ўзгартирилмайди.

ID-картанинг орқа тарафидаги ЖШШИР

Паспортдаги ЖШШИР

Паспортда бу рақамни асосий маълумотлар жойлашган иккинчи саҳифада топасиз. У ўнг пастки бурчакда жойлашган 14 та рақам бўлиб, сатрдаги охирги икки рақам ЖШШИРга кирмайди.

Паспортдаги ЖШШИР

ЖШШИРни онлайн аниқлаш

my.soliq сайтида «ЖШШИРингизни аниқланг» хизмати танланиб, паспорт/ID-карта серия ва рақами ҳамда туғилган сана киритилади. Аккаунтга кириш шарт эмас.

my.soliq сайтида «ЖШШИРингизни аниқланг» хизмати

ЖШШИРни онлайн тарзда яна қандай аниқлаш мумкин?

ЖШШИРни давлат хизматлари сайтларида шахсий кабинетда, айрим банк ва тўлов иловаларида аниқлаш мумкин. Биринчи марта кирилганида паспорт ёки ID-карта маълумотлари, ЖШШИР кўрсатилади ёки рақамли имзодан фойдаланиш мумкин.

Иловаларда бу маълумотларни сақлаб қўйиш ва ПИН-код ёки бармоқ изи орқали очиш мумкин.

Бу сервисларда ЖШШИРни фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотлар бўлимидан топасиз.