Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маскнинг бойлиги бир кунда 14 млрд долларга камайди. Безос яна дунёнинг энг бадавлат одамига айланди
Илон Маск 8 январ куни Безосни ортда қолдириб, дунёнинг энг бадавлат инсонига айланганди.
Forbes Real-Time рейтингига кўра, Америка биржаларидаги савдолар якунида Илон Маскнинг бойлиги 175,7 млрд доллар деб баҳоланди. Душанба куни унинг бойлиги 14 млрд долларга ёки 7,4 фоизга камайди.
Amazon компанияси асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги эса 181,9 млрд доллар деб баҳоланди. Унинг бойлиги миқдори бир кун ичида 3,8 млрд долларга ёки 2,06 фоизга камайди.
Илон Маск 8 январ куни Безосни ортда қолдириб, дунёнинг энг бадавлат инсонига айланганди. Ўшанда унинг бойлиги 9 млрд долларга кўпайиб, 186,5 млрд долларни ташкил этганди. Безос 185,1 млрд доллар бойлиги билан иккинчи ўринга тушганди.
Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, Маскнинг бойлиги ўтган йилнинг 12 ойи давомида тахминан 100 млрд долларга кўпайган. Таъкидланишича, дунёнинг энг бой 500 кишиси орасида ҳеч ким бундай давр ичида ўз бойлигини бунчалик кўпайтира олмаган.
Аввалроқ Маск Марсда шаҳар қуриш учун барча мол-мулкини сотишга қарор қилганини айтганди. Тадбиркор унда компаниялар акцияларидан бошқа ҳеч қандай қимматбаҳо мулк қолмаслигини маълум қилган.
Мавзуга оид
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026
Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиш арафасида: SpaceX акциялари сотувга чиқяпти
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
08:50 / 12.06.2026