Жаҳон | 09:52 / 12.01.2021
9315
1 дақиқада ўқилади

Республикачилар Трампнинг ҳокимиятдан “дарҳол” четлатилишига тўсиқ қўйишди

Фото: Reuters

АҚШнинг Республикачилар партияси аъзолари АҚШ президенти Доналд Трампни конституцияга 25-тузатма билан ўз лавозимидан четлатиш ҳақидаги қонун лойиҳасига тўсиқ қўйишди.  

АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси демократлар 12 январда қонун лойиҳасини овоз беришга қўйишларини маълум қилган.   

Демократларнинг таъкидлашича, уларда Трампнинг импичменти ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилиш учун овозлар етмаяпти. Вакиллар палатаси аъзоси Дэвид Чичиллине демократлар бу масалада республикачилар томонидан қўллаб-қувватланишларига умид қилаётганини айтган.

Трампга импичмент эълон қилингудек бўлса, у АҚШ президенти сайловларида бошқа иштирок эта олмайди. 

“Фикримча, президент ўз лавозимидан дарҳол четлатилиши лозим”, деб айтган Чичиллине ва Трамп ҳокимиятда қолар экан, катта хавф солишини айтган.  

Аввалроқ АҚШ конгрессига Трампнинг импичменти ҳақидаги резолюция киритилганди. Унда Трампга ягона айблов – исён кўтаришга чақириш айблови қўйилмоқда. 

Мавзуга оид