Жаҳон | 17:10 / 12.01.2021
2057
1 дақиқада ўқилади

Туркия антимонополия қўмитаси WhatsApp’га нисбатан текширув бошлади

 Туркия президенти матбуот хизмати ва мамлакат мудофаа вазирлиги ходимлари мессенжердан фойдаланишни тўхтатган.

Фото: Anadolu Agency

Туркия антимонополия қўмитаси WhatsApp мессенжерига нисбатан текширув бошлади. Бу ҳақда Anadolu Agency хабар бермоқда.

Текширувга мессенжернинг фойдаланувчиларга оид маълумотларни Facebook’га бериш тўғрисидаги янги сиёсати сабаб бўлди. 

Қўмита текширув якунлангунига қадар янги қоидаларнинг амал қилишини ва WhatsApp фойдаланувчиларига оид маълумотларнинг тақдим этилиш имкониятини тўхтатиб қўйди.

Шу билан бирга, Facebook маълумотлар алмашишни ўз ихтиёри билан тўхтатиши ва бу ҳақда барча фойдаланувчиларга маълум қилиши белгилаб қўйилди.

Аввалроқ WhatsApp фойдаланувчиларга оид шахсий маълумотлар Facebook корпорациясининг бошқа барча дастурларига ҳам берилишини маълум қилганди. Компания буни ўзининг Facebook'га тегишли экани билан изоҳлаган.

Хабар қилинишича, Туркия президенти матбуот хизмати ва мамлакат мудофаа вазирлиги ходимлари мессенжердан фойдаланишни тўхтатган.

Telegram асосчиси Павел Дуров WhatsApp'нинг янги сиёсати сабаб Telegram фойдаланувчилари сони кескин кўпая бошлаганини маълум қилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид