Янгийўлда ҳам ичимлик суви қувурида носозликлар содир бўлди. Қатор ҳудудлар ичимлик сувисиз қолди
Янгийўл шаҳар ҳудудидан ўтувчи ичимлик суви қувурида носозликлар юзага келди. Бу ҳақда «Тошкент сув таъминоти» МЧЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, носозликларни бартараф этиш мақсадида 2021 йил 12 январь куни соат 06:00дан 20:00га қадар «Гулбаҳор» ҳамда «Ниёзбош» сув иншоотларида насос агрегати тўхтатилади.
Янгийўл шаҳар Фаровон, Файзли, Олтинобод, Туркистон, Мустақиллик, Мевазор, Рамадон, Сабо, Наврўз, Ишчилар шаҳарчаси, Олмос, Мезон, Янгибоғ, Бахт МФЙлари ҳудудларида ичимлик суви босими пастлиги ва узилишлар, Янгийўл тумани Фаровон, Гулистон, Намуна, Бинокор, Гулбоғ, Маданият, Пахта, Ниёзбош, Ўзбекистон, Қирсадоқ МФЙлари ҳудудларида ичимлик суви таъминотида узилишлар юзага келади.
Ушбу носозликлар Янгийўл шаҳар бўлими масъул ходимлари томонидан бартараф этилганидан сўнг ичимлик суви таъминоти бир меъёрда узатилади, дейилади маълумотда.
Аввалроқ, Андижонда катта сув қувури ёрилиб кетгани, аҳолидан ичимлик суви захирасини ғамлаб қўйиш сўралгани хабар берилганди.
Шундан сўнг, Намангандаги сув узатиш иншоотида ҳам носозлик содир бўлди.
Мавзуга оид
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
12:10 / 20.11.2024
Ўзбекистонда фойдаланиладиган сув ресурслари 90 фоизи қишлоқ хўжалигига тўғри келяпти
16:18 / 15.11.2024
Янгийўлда 5 туп дарахтни кесиб ташлаган шахс табиатга 533 млн сўм зарар етказди
08:48 / 08.11.2024