Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда коронавируснинг янги штамми аниқланди
Япония Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мамлакатда коронавируснинг янги мутацияси аниқланганини маълум қилди. Бироқ мутация вирусни ҳали тажовузкорроқ кўринишга келтирмаган.
ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг таъкидлашича, дам олиш кунлари Япония ЖССТни вируснинг янги шаклидан хабардор қилган.
“Вирус қанчалик кенг тарқалса, унинг янги шакллари пайдо бўлиши эҳтимоли шунчалик юқори. Бу касалланишлар ва шифохонага ётқизишлар сони ортишига олиб келади. Бу эса шундоқ ҳам зўриқиб ишлаётган шифохоналарнинг ишини янада қийинлаштиради. Айни вақтда янги мутация вируснинг тажовузкорроқ бўлишига олиб келмаган”, деб таъкидлаб ўтган Гебрейесус.
Аввалроқ Япониянинг соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги Бразилиядан келган 4 кишининг коронавируснинг янги штамми билан касалланганини маълум қилган. Мутахассислар ушбу штаммнинг аввалроқ Британия ва ЖАРда аниқланган штаммларга ўхшаб юқумлилиги даражаси юқори эканлигини қайд қилиб ўтишган.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026