Ўзбекистон | 16:00 / 13.01.2021
87157
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

2020 йилда Россия Федерациясининг «ПИК Индустрия» АЖ ва «Техстрой» МЧЖ қурилиш корхоналари вакиллари мамлакатимизнинг Наманган ва Самарқанд вилоятларида бўлиб, фуқаролар ўртасида танлов ўтказди. Танловдан муваффақиятли ўтган 432 нафар фуқаролар 28-30 декабрь кунлари мазкур давлатга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнатилди.

Жорий йилнинг 15-31 январь кунлари «ПИК Индустрия» ва «Техстрой» қурилиш корхоналари вакиллари Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқароларни танлов асосида суҳбатдан ўтказиши режалаштирилган.

Суҳбатда биринчи навбатда 2020 йил 10-27 ноябрь кунлари дастлабки саралашдан ўтган фуқароларнинг иштирок этиши сўралади.

Шунингдек, аввал мазкур корхоналар томонидан ташкил этилган танловларда иштирок этмаган фуқароларнинг ҳам танловда қатнашиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролардан мазкур танловларда хорижга чиқиш биометрик паспорти (қизил паспорт) билан иштирок этишларини сўраймиз.

Бўш иш ўринлари:

- Монтажчи (монтажник-сантехник), 
- Электр пайвандчи (электросварщик), 
- Электр монтажчи (электромонтажник), 
- Ғишт териш (каменщик),  
- Арматура (арматурщик), 
- Қолиплаш (формовщик), 
- Бетон плиталарни жойлаш (стропальщик), 
- Ички пардозлаш (отделочник).

Танлов ўтказиладиган ҳудудлар:

15-19 январь кунлари - Фарғона шаҳри, Соҳибқирон Темур кўчаси 245-уй. “Ишга марҳамат” мономаркази биноси (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари аҳолиси учун).

20-23 январь кунлари - Урганч шаҳри, Ёшлик кўчаси 24-уй. Урганч хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми биноси (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолиси учун).

25-31 январь кунлари - Самарқанд шаҳри, Спитамен шоҳкўчаси 270-уй. Самарқанд транспорт коллежи биноси (Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри аҳолиси учун). 

Мурожаат учун: 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282.

Қорақалпоғистон Республикаси – (61) 222-53-32, (61) 222-53-34;
Андижон вилояти – (95) 202-33-55;
Бухоро вилояти – (99) 708-49-98;
Жиззах вилояти – (72) 226-91-97, (72) 226-91-87;
Қашқадарё вилояти – (75) 224-05-25, (99) 130-07-34, (97) 770-04-92;
Навоий вилояти – (79) 224-11-60;
Наманган вилояти – (69) 227-94-64, (69) 227-97-27;
Самарқанд вилояти – (66) 233-24-00, (66) 233-53-00;
Сирдарё вилояти – (67) 225-55-59;
Сурхондарё вилояти – (76) 222-45-22;
Тошкент вилояти – (55) 900-33-10;
Фарғона вилояти – (73) 244-56-69;
Хоразм вилояти – (62) 224-12-35;
Тошкент шаҳри – (71) 202-33-55 (ички рақам 39).

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид