19:20 / 13.01.2021
23160

Йўлдошева иши бўйича 11-суд мажлиси бўлиб ўтди

Жорий йил 11 январ куни Гулжаҳон Йўлдошева иши бўйича навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Судда Йўлдошева фарзандларига босим бўлганлиги, депутат томонидан ижтимоий тармоқларда у ҳақида нотўғри маълумотлар тарқатилаётганлиги юзасидан судга мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Навбатдаги суд мажлисида ҳам гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланди.

Суд мажлиси олдидан Йўлдошева мактабда ўқийдиган фарзандларига босим бўлаётганлиги, унинг уйи атрофида номаълум шахслар томонидан унга қарши маълумотлар тўпланаётганлиги ҳамда Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутати Жаҳонгир Тўляганов томонидан ижтимоий тармоқлар орқали ўзига нисбатан ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон маълумотлар тарқатилаётганлиги ҳақида гапирди.

Таъкидлашича, Жаҳонгир Тўляганов унинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни суриштирган. Йўлдошева суд раисидан ушбу депутатга нисбатан қонуний чора кўришни, фарзандлари хавфсизлигини таъминлашни сўраб судга илтимоснома киритди.

Шунингдек, мазкур суд мажлисида гувоҳлар Маъмуржон Саидаҳмедов, Зокир Тўхтаев ва Тошкент вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Низом Абдуллаевларнинг кўрсатмалари тингланди. 

Суд иши 21 январ куни соат 10:00га қадар танаффус эълон қилди.

Top