19:50 / 14.01.2021
3506

«Реал» Лука Йовични «Айнтрахт»га ижарага берди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Лука Йович собиқ клубига қайтадиган бўлди.

«Реал» расмий сайти хабарига кўра, сербиялик форвард мавсум якунига қадар «Айнтрахт» Франкфурт клубига ижарага берилган. 

Лука Йович 2019 йилнинг ёзида «Айнтрахт»дан «Реал»га ўтганди. Ўшанда испан клуби сербиялик ҳужумчи учун Германия клубига 60 миллион евро трансфер пули тўлаган.

Маълумот учун, Йович жорий мавсумда Ла Лига доирасида бор йўғи 4 ўйинда майдонга тушиб, самарадорлик кўрсатмаган.

Top