Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда карантиннинг “ашаддий” қоидабузарлари учун “коронавирус турмаси” очишга қарор қилинди
Германиянинг Саксония федерал ери маъмурияти карантин қоидаларини бир неча маротаба бузганлар ва хавфсизлик чораларига риоя қилишни қатъиян истамаётганлар сақланувчи махсус марказ ташкил этишга қарор қилди.
Bild нашри ушбу марказни “коронавирус турмаси” деб атади. Маълум қилинишича, марказ 2017 йилда қочқинлар учун қурилган пункт негизида қурилади. “Коронавирус турмаси”да қоидабузарлар қандай сақланиши ҳозирча ноаниқ, бироқ ҳудуд девор билан ўралиб, полиция томонидан қўриқланади.
Ушбу ахборот маҳаллий маъмурият томонидан тасдиқланган. Саксониянинг ижтимоий масалалар вазирлигида марказ янги мақсадлар учун қайта жиҳозланиши маълум қилинган. Қоидабузарлар марказга суд қарори билан жўнатилади. Дастлаб ашаддий қоидабузарларга огоҳлантириш юборилади, сўнгра улардан жарима ундирилади ва улар шундан кейин ҳам ўзларини “тиймасалар”, унда “коронавирус турмаси”га жўнатиладилар.
Аввалроқ Саксония соғлиқни сақлаш вазири Петра Кеппинг карантин қоидабузарларини руҳий касалликлар шифохоналарига жўнатишни таклиф қилганди.
Германияда декабрнинг ўрталаридан карантин чоралари кучайтирилди. Январ бошида ушбу чекловлар ой охиригача узайтирилиб, янада қатъийлаштирилди. 12 январда канцлер Ангела Меркел агар ҳукумат вирус тарқалишини жиловлай олмаса, унда локдаун март охиригача узайтирилиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Мавзуга оид
12:04
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026