Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик олимлар коронавирус билан боғлиқ вазият ривожланишининг 2 хил сценарийсини моделлаштиришди
Фото: AP
Хитойнинг Касалликларни назорат қилиш ва уларнинг олдини олиш маркази, Халқ-озодлик армияси ва бошқа бир қатор илмий-тадқиқот институтлари олимлари гуруҳи март ойи бошига келиб дунёда 5 млндан кўпроқ киши коронавирус қурбонига айланиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Шунингдек, олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, вазият ёмон тус олгудек бўлса, коронавирусга чалинганлар сони 2 ой ичида ҳозирги 94 млндан 170 млнгача кўпайиши мумкин. Бунда касалланиш ҳолатларининг асосий қисми АҚШга тўғри келиши ва улар сони 32 млнга етиши прогноз қилинмоқда.
Олимлар оптимистик сценарий амалга ошиши учун тиббий ниқоб тақиш ва ижтимоий масофалашув каби хавфсизлик чораларига амал қилиниши ва оммавий эмлаш бир жойда тўхтаб қолмай, олға сурилиши кераклигини айтишмоқда. Бироқ бунда ҳам март бошига коронавируснинг қурбонлари сони 300 мингга ошиши мумкин.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, асосий муаммо коронавирус ҳам грипп каби ривожланиб боришидадир. Бу эса вируснинг инсон организмига мослашуви касалликнинг мавсумий кўринишга олиб келишини англатади ва унга қарши курашни анча қийинлаштиради.
Аввалроқ ЖССТда пандемиянинг иккинчи йили инсоният учун биринчисига қараганда оғирроқ кечиши мумкинлиги айтилганди.
Айни вақтда дунёда коронавирусга чалинганлар сони 94 млндан, қурбонлар сони 2 млндан ошиб кетди.
Мавзуга оид
16:46 / 13.04.2026
CNN: Хитой Эронга қурол-яроғ етказиб беришга тайёрланмоқда
18:04 / 12.04.2026
Хабаровск ўлкасида хитойлик ишчилар намойиш уюштирди
23:16 / 10.04.2026
Дунёдаги энг баланд осмонўпар бинолардан бири 18 йиллик танаффусдан сўнг қуриб битказилади
21:28 / 10.04.2026