20:00 / 18.01.2021
22403
Реклама

Samsung компанияси Ўзбекистонда янги Galaxy S21 сериясига олдиндан буюртма бериш имкони ҳақида эълон қилди!

Samsung Electronics компанияси Galaxy S21 смартфонларининг янги флагмани қатори билан бирга, симсиз қулоқчинлар – Buds Pro ва янги SmartTag маҳсулотини тақдим этди, шунингдек янги флагман учун олдиндан буюртма қилиш ва қимматбаҳо совғаларга эга бўлиш имконияти ҳақида эълон қилди!

Galaxy S21 серияси

Samsung Galaxy S21, S21+ ва S21 Ultra мавжуд чегараларни кенгайтирувчи инновацион мобил қурилмалар! Ушбу янги маҳсулотлар: профессионал даражадаги камера тизими, максимал ёрқинликка эга бўлган ақлли дисплей, шунингдек кучли ва ниҳоятда тезкор бўлган процессор каби ягона ечимларни излаётганлар учун самарали танлов бўлиб хизмат қилади.

Дизайн. Galaxy S21 серияси оригинал ва ёрқин дизайнга эга бўлиб, уни бошқа қурилмалардан ажратиб туради. Металл қобиқга органик равишда уйғун жойлашган замонавий ва оригинал ечим Contour Cut Camera ўзининг нафис қиёфаси билан эътиборни жалб этади.

Дисплей. Galaxy S21 сериясидаги смартфонлар, ўзининг беқиёс «ақлли» дисплейи билан мақтовга сазовор (Galaxy S21 диагонали 6,2 дюм, Galaxy S21+ эса 6,7 дюм ва Galaxy S21 Ultra 6,8 дюмга эга) Dynamic AMOLED 2X янгиланиш тезлиги 120 Гц тенглиги туфайли ҳайратланарли даражадаги аниқ ва равшан тасвирлардан баҳраманд бўлиш имконини тақдим этади. Шу билан бирга, интеллектуал экран автоматик равишда частотани қурилманинг қуввати узоқ хизмат қилиши учун контентга қараб мослаштиради.

Камера. Сериянинг асосий афзалликларидан бири бу такомиллаштирилган фото ва видео имкониятларидир. Galaxy S21 Ultra тўртта асосий камералар (юқори даражадаги кенг бурчакли, кенг бурчакли ва иккиталик телеобъективли) мавжуд бўлиб, янги 108 мегапикселлик профессионал сенсор 12 битли рангларга бой HDR-фотосуратларни яратиб беради. Бундан ташқари, Galaxy смартфонида илк маротаба ҳам асосий объективлардан, ҳам олд камерадан фойдаланган ҳолда сониясига 4К формат тезликдаги 60 та кадр суратларни олиш имкониятини тақдим этмоқда.

Galaxy S21 Ultra'даги тасвирни зумлаш даврида унинг сифатини йўқотишдан энди ҳавотирланишга ҳожат йўқ: икки оптик телеобъективларга эга бўлган (3 карра ва 10 карра) Space Zoom, узоқ масофалардаги тасвирларни ҳам аниқ кўриш имконини тақдим этади.

Инновация. Galaxy S21 Ultra'нинг такомиллаштирилган Bright Night технологияси, бу – Samsung'нинг кам ёруғликда тасвирга олиш учун махсус яратилган жиддий инновацион янгилигидир. Яхшиланган тунги режими, шовқинларни пасайтириш ва 12 мегапикселли Nona-binning технологияси ёрдамида ҳаттоки энг жиддий кадрларни ҳам – мисол учун: хира ёритилган хоналар ёки тунги пейзажларни – мукаммал даражада аниқ тасвирга олиши мумкин.

S серияли смартфонларда илк бора инновацион S Pen функцияси мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида Galaxy S21 Ultra'да расм чизиш, эслатмани ёзиш, фотосуратларни таҳрирлаш ва ҳужжатларни имзолашга имконияти тақдим этилган, S Pen Pro версияси беқиёс имкониятларни тақдим этиб, бир марта босишданоқ гуруҳли селфини яратади!

Galaxy Buds Pro

Samsung жонли тақдимоти вақтида, Galaxy Buds Pro маҳсулотини ҳам намойиш этди. Бу инновацион қулоқчинлар бўлиб, кенг кўламли эшиттиришни таъминловчи иккита динамика билан жиҳозланган. Унинг асосий афзалликлари: IPX7 стандарти бўйича сув ўтказмас ва шовқинни босувчи интеллектуал AND тизимидир. Қулоқчиннинг ушбу янги модели овозингизни танийди ва гапираётган пайтингизда автоматик равишда атроф-муҳит режимини ёқади. Galaxy Buds Pro қулоқчинлари бир вақтнинг ўзида Galaxy қурилмаларига ўтишга имкон берувчи автоматик алмашиш хусусиятига эга. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Galaxy Buds Pro – Samsung SmartThings Find тизимига киради, яъни уларни Bluetooth сигналлари ёрдамида кузатишингиз мумкин. 

Samsung Galaxy SmartTag

SmartTag – керакли нарсани топишга ёрдам берувчи ақлли Bluetooth-трекер. SmartTag'ни уйда тез-тез йўқолиб қолувчи нарсаларга бириктириш, уни Bluetooth LE ёки UWB'га улаш ва SmartThings иловаси орқали нарсанинг жойлашган жойини топиш имконияти мавжуд. Ҳажми 4×4×1 см, вазни 13 г.

Олдиндан буюртма бериш

Янги флагман учун олдиндан буюртма бериш 2021 йилнинг 14 январидан 31 январигача давом этади. Ушбу даврда Samsung Galaxy S21 сериясидаги смартфонларга олдиндан буюртма берган ва олдиндан тўловни амалга оширган мижозларга Galaxy Buds Live симсиз қулоқчинлари ва SmartTag-трекерлари совға сифатида тақдим этилади. Сотув жараёни 2021 йилнинг 5 февраль кунидан бошланади.

Янги S21 сериясининг смартфонларини харид қилиш ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Янги Galaxy S21 серияси, шунингдек олдиндан буюртма бериш шартлари ҳақидаги батафсил маълумотлар билан samsung.uz расмий веб-сайти ёки ушбу ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Қўллаб-қувватлаш рақами: 7799

Сайт: samsung.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top