Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этди
Жорий йилнинг 19 январ куни тахминан соат 09:15ларда Чилонзор тумани Байналмилал кўчасида (“Чарх Камолон” маҳалласи рўпарасида) йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, 36 ёшли А.Х. "Midibus SAZ/NP-37" русумли микроавтобусни бошқариб кетаётганида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 57 ёшли М.Т.ни уриб юборган.
Натижада, тан жароҳатлари олган пиёда ҳодиса жойида вафот этган. ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026