Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Ҳиндистон икки томонлама авиақатновларни тиклаш масаласини муҳокама қилди
Ўзбекистон транспорт вазири в.б. Илҳом Маҳкамов Ҳиндистон элчиси Маниш Прабҳат билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Хабарда айтилишича, учрашувда томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари икки давлат муносабатларида муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этган.
Мулоқотда икки томонлама авиақатновларни қайта тиклаш масаласи муҳокама этилган, мамлакатлар ўртасида транспорт йўлакларини аниқлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларнинг аҳамияти муҳим эканлиги таъкидланган.
Шу билан бирга, транспорт соҳасидаги мавжуд инвестиция лойиҳалари ҳам муҳокама этилди. Томонлар аввалги эришилган келишувлар юзасидан транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш зарурлигини қайд этди, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
19:15 / 01.05.2026
МУМБАЙ. Харобадаги миллиардлар | SUBYEKTIV
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
20:13 / 25.04.2026
Ҳиндистонда сайёҳларга «сафари» пайтида телефондан фойдаланиш тақиқланди
18:07 / 25.04.2026