09:00 / 20.01.2021
4451
Реклама

Boulevard Business Center – Tashkent City Халқаро ишбилармонлик марказидаги тайёр таъмирланган офислар

Dream City Development компанияси пойтахт бизнес ҳаётининг марказида жойлашган Boulevard Business Center'нинг ўзига хос офис майдонлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Агар сиз пойтахтнинг бизнес ва молиявий ҳаёти марказида ишлашни ва бизнесингизни муваффақиятли ривожлантиришни, ҳар нарсадан хабардор бўлишни истасангиз эътиборингизни Boulevard Business Center'га қаратишингиз лозим. Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида жойлашган Boulevard бизнес маркази замонавий ва функционал бизнес майдонига қўйиладиган барча талабларга жавоб беради.

Ўзига хос фасад

Оригинал футуристик меъморлик бизнес марказининг индивидуал хусусиятларини акс эттиради. Ҳамда атрофдаги меъморий ландшафтдан ўзгача кўриниши билан алоҳида ажралиб туради. Конструкциянинг тўғри геометрияси, панорама ойналар, юқори сифатли пардозлаш материаллари – буларнинг барчаси Boulevard Business Center'нинг ўзига хос нафислиги ва виқорини намоён этади.

Ишбилармонлик маркази ҳудудида биринчи

Boulevard бизнес маркази – бу Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги биринчи бизнес марказ ҳисобланади. Бино юқори сифат ва функционалликка урғу берувчи ўзига хос дид ва кенг кўламни акс эттиради. Иншоот икки қаватдан иборат. Биринчи қаватда 14 та савдо зоналари мавжуд. Иккинчи қаватда эса тадбиркорларга 16 та турли форматли офислар таклиф этилади.

Техник хусусиятлари

Boulevard бизнес марказининг офис бинолари ҳажми 75 дан 159 квадрат метргачани ташкил этади. Бинолар шифт баландлиги эса 5 метр. Офислар сифатли таъмирланган ҳолда сотувга чиқарилади. Қаватлар орасида дунёга машҳур халқаро компаниянинг Shindler лифтлари хизмат қилади.

Инфратузилма

Boulevard бизнес марказидаги ҳар бир жиҳат жой эгалари, ишчилар, ҳамкорлар ва меҳмонлар қулайлиги учун мўлжалланган. Бу ерга ташриф буюрадиган кишилар автомобиллари учун бизнес марказда ўзининг қўриқланадиган ер ости автотураргоҳи лойиҳаланган. Иккинчи қаватга ташриф буюрувчилар учун эса ресепшн ҳамда хизмат кўрсатиш зонаси мавжуд. Биринчи қаватдаги тижорат объектларида умумий овқатланиш нуқталари, савдо дўконлари ва хизмат кўрсатиш масканлари ташкил этилади. Иккинчи қаватдаги офис эгалари учун теварак атроф ва манзарали парк яққол кўзга ташланиб турадиган очиқ терраса бунёд этилган. Мазкур зона тушлик пайтидаги ҳордиқ, ҳамкорлар билан ишбилармонлик суҳбатлари учун жуда қулай жой ҳисобланади.

Boulevard'даги сизнинг бизнесингиз

Мукаммал офис ҳар қандай муваффақиятли лойиҳанинг ташриф қоғози, бизнес эгасининг диди ва обрўйи эканлиги билан бир қаторда, келажакка фойдали ва даромадли сармоядир. Корхонанинг келажакдаги муваффақияти унинг рақобатбардошлиги, ҳамкорларнинг ишончи каби кўплаб омилларга боғлиқ. Албатта бу ерда иш бошлаган компаниялар улкан муваффақиятга эришиши ҳамда сармояларидан юқори даромад олиши кутилади. Boulevard Business Center'дан энг яхши жойнинг эгаси бўлишга таклиф этамиз.

Ягона маълумот маркази: +99871 202-22-22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳкўчаси томон йўл.

Сайт: dreamcity.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top