Фан-техника | 20:00 / 20.01.2021
8334
4 дақиқада ўқилади

SmartThings Find – Galaxy қурилмаларини тез топишнинг янги усули

SmartThings иловасининг таркибига кирувчи SmartThings Find сервиси BLE ва UWB технологиялари ёрдамида уланган Galaxy қурилмаларини топишга ёрдам беради.

Samsung Electronics компанияси янги SmartThings Find сервиси ишга тушгани ҳақида эълон қилди, у Android 8 ёки янгироқ версиялар бошқарувидаги Galaxy қурилмаларини тез ва осон топишга ёрдам беради.  Android 8 ёки янгироқ версиядаги Galaxy смартфонлари ва планшетлари, Tizen 5.5  даги Galaxy Watch қурилмалари ҳамда Galaxy Buds+, Galaxy Buds Live ва Galaxy Buds Pro қурилмалари учун имконли. SmartThings Find сервиси Galaxy  смартфонлари, планшетлари ва тақиб юриладиган девайсларини топиш учун энергия истеъмоли паст (BLE) Bluetooth технологиясидан ва ўта кенг полосали алоқадан (UWB) фойдаланади.

«Энг янги BLE ва UWB технологияларини қўллаган ҳолда, SmartThings Find  сервиси йўқолган қурилмаларни излашни соддалаштиради, - дея қайд этади Samsung Electronics мобил коммуникациялар бўлинмасининг вице-президенти ва SmartThings гуруҳининг раҳбари Чжэ Ён Чонг (Jaeyeon Jung) . – Тўлдирилган реаллик ҳамда карталар ва товушли сигналлар туфайли SmartThings Find – бу оддий ва кўргазмали ечим бўлиб, у севимли девайсларни топишга ёрдам беради. Бу фақат UWB технологияси тақдим этишга қодир бўлган янги мобил тажрибага мисоллардан бири, холос».

«Офлайн» «алоқадамас» дегани эмас

SmartThings Find қурилма интернетга уланмаган бўлса ҳам уни осон топиш имконини беради, чунки SmartThings фойдаланувчилари бир-бирига излашга ёрдам бериш имконига эга. Хизматга уланиш орқали сиз нафақат қурилмаларингизни топишингиз, балки бошқа фойдаланувчиларга қидиришда ҳам ёрдам беришингиз мумкин. Гаждет 30 дақиқа давомида автоном режимда бўлганидан кейин у бошқа девайс қабул қилиши мумкин болган BLE сигналини беради. Агар девайс йўқотилгани ҳақида SmartThings Find ёрдамида маълум қилинса, шу яқин-атрофдаги исталган Galaxy смартфони ёки планшети излашга ёрдам бериши мумкин, Samsung серверига ўзи жойлашган ери ҳақида хабар қилиб. У ердан сигнал йўқолган девайс эгасига боради. SmartThings Find сервисининг барча фойдаланувчилик маълумотлари шифрланган ва ишончли тарзда ҳимояланган, шу боис қурилма жойлашган ер бегоналарга ошкор бўлмайди.

Телефон созламаларида офлайн топишни созлаш

Galaxy қурилмаларини излаш учун батафсил йўриқномалар

Йўқолган гаджетни харитадаги батафсил йўриқномалар ва қурилмага “қўнғироқ қилиш” имконияти туфайли топиш қийин эмас. Бунинг учун SmartThings Find сервисини очиш ва топилиши керак бўлган девайсни танлашнинг ўзи етарли, шундан сўнг у жойлашган аниқ манзил харитада кўрсатилади. Фойдаланувчи керакли нуқтага яқинлашган ҳолда товушли сигнални ёки тўлдирилган реаликка асосланган “Яқин-атрофдан излаш” функциясини ёқиши мумкин: экранда рангли графика пайдо бўлади, у предметга яқинлашишга қараб ёрқинроқ тусга киради.

SmartThings дастурида офлайн топишни созлаш

Фойдаланиш имконияти

 

SmartThings Find сервисидан фойдаланиш имконияти SmartThings янгиланганидан кейин очилади. Сервисдан фойдаланишни бошлаш учун илованинг бош экранида пастки қисмида жойлашган баннерни босишнинг ўзи етарли. Бундан ташқари, Samsung компанияси сервис фаолиятини Galaxy SmartTag брелок-меткалари учун ҳам имконли қилган, улар нафақат Galaxy қурилмаларини, балки бошқа буюмларни ҳам топиш имконини беради.

SmartThings иловаси ва янги сервис ҳақида кўпроқ маълумотни ушбу ҳавола орқали топиш мумкин: www.samsung.com

Иловани iOS ва Android учун юклаб олиш мумкин: iOS учун | Android учун

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид