Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йилда Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобил ишлаб чиқарилган?
Ўзбекистонда «Кобалт» автомобили ўтган йил давомида энг кўп ишлаб чиқарилган машина бўлди. Кейинги ўринларни «Нексия Т-250» ва «Дамас» эгаллаган.
Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг январ-декабр ойларида ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳақида маълумот берди.
Маълумотга кўра, 2020 йил январ-декабр ойлари давомида автомобил саноатида энг кўп ишлаб чиқарилган машина «Кобалт» (79 минг 908 дона), кейинги ўринларда «Нексия Т-250» ( 66 минг 402 дона), «Дамас» (51 минг 692 дона), «Ласетти-Жентра» (50 минг 52 дона) ва «Спарк» (23 минг 3 дона) қайд этилган.
Президент иштирокида машинасозлик саноатини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган йиғилишда ҳамёнбоп автомашина ва электромобиллар ишлаб чиқаришга инвестиция киритиш зарурати ҳақида гапирилганди.
Шунингдек, Жиззахда Хитойнинг йирик «Донг Фенг» ва «Чанган» автомобил ишлаб чиқарувчи компаниялари билан ҳамкорликда «Донг Фенг» кроссовери ва «New Star Truck» автомобиллари ишлаб чиқариш режалаштирилаётганлиги айтилган.
Аввалроқ, 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурида яқин йилларда хорижий компаниялар билан ҳамкорликда турли русумдаги автомобиллар ишлаб чиқарилиши кутилаётганлиги маълум қилинганди.
Мавзуга оид
15:11 / 29.12.2025
Kun.uz суриштирувларидан сўнг: автомобилни чет элга олиб чиқиш тартиби ўзгарди
14:58 / 27.12.2025
Себзорда автомобил ёниб кетди: жароҳатланганлар йўқ
13:32 / 24.12.2025
Ўзбекистонда 11 ойда 10 турдаги енгил автомобил ишлаб чиқарилди
11:04 / 23.12.2025