Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
The Times Япония Олимпиадани бекор қилиши мумкинлигини маълум қилди. Япония ҳукумати буни рад этди
Япония ҳукумати 2021 йилга кўчирилган Токио Олимпиадасини коронавирус сабабли бекор қилишга тўғри келиши ҳақидаги хулосага келди. Бу ҳақда Япония ҳукуматидаги манбага таяниб The Times нашри хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, ҳозирда Япония ҳукумати ўз обрўйини сақлаб қолган ҳолда бу ҳақида маълум қилишнинг йўлини изламоқда. Олимпиада 23 июлдан 8 августгача ўтиши режалаштирилганди.
“Ҳеч ким бу ҳақида биринчи бўлиб эълон қилишни хоҳламаяпти, бироқ ҳамма Олимпиадани ўтказиш жуда қийин бўлишига қўшилмоқда. Бу (Олимпиада) юз беради, деб ўйламайман”, деб айтган манба. Унинг таъкидлашича, бу қарорга коронавируснинг янги тўлқини таъсир қилган.
Таъкидланишича, Олимпиада бекор қилингандан кейин Япония энг яқин бўш сана – 2032 йилда Олимпиадани ўтказишга эътиборини мужассамлаштиради.
Токио Олимпиадаси ташкилий қўмитаси раҳбари Ёсиро Мори The Nishinippon Shimbun япон нашрига берган интервьюсида Ўйинларни ўтказиш бўйича қарор 25 мартгача қабул қилинишини айтган. У ХОҚни Олимпиадани ўтказиш борасида ҳеч нима ўзгармаганидан, бироқ “энг ёмон сценарийлар” ҳам кўриб чиқилаётганидан хабардор қилган.
Ўз навбатида, Япония ҳукумати The Times’нинг хабарини рад этмоқда. Бу ҳақда Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби ўринбосари Манабу Сакаи маълум қилди.
“Бу ҳақиқатга тўғри келмайди”, деб жавоб қилган журналистларнинг The Times’даги ахборот борасидаги саволларига Сакаи.
Токио Олимпиадаси 2020 йил ёзида ўтиши керак бўлган, бироқ пандемия сабабли 2021 йилга кўчирилганди. ХОҚ президенти Томас Бах Олимпиада 2021 йилда ўтказилишига ишонишини айтган. Шу билан бирга, 80 фоиз японияликлар Ўйинларнинг умуман бекор қилиниши ёки кўчирилишини қўллаб-қувватлашмоқда.
Мавзуга оид
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
17:15 / 27.04.2026
Токиода давлат хизматчиларига ишда шортик кийишга рухсат берилди
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
23:00 / 22.02.2026