Ўзбекистон | 08:46 / 22.01.2021
7774
1 дақиқада ўқилади

ЙҲХББ йўл ҳаракати қатнашчиларига махсус маълумот билан чиқди

Республика ҳудудида об-ҳаво шароити ўзгариб, қор ёғиб, автомобиль йўлларида музламалар ва ҳайдовчилар учун бир қатор ноқулайликлар юзага келаётганлиги кузатилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, ҳудудий ЙҲХБ ва йўлга масъул ходимлар томонидан йўлни қордан тозалаш ишлари махсус техникалар ёрдамида амалга оширилиб, музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида йўлга қум-туз аралашмаси сепилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиш сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид