Спорт | 12:39 / 23.01.2021
2240
1 дақиқада ўқилади

Белбоғли кураш бўйича «Универсиада» спорт мусобақалари якунланди

20-22 январ кунлари Aндижон давлат тиббиёт институтда спортнинг белбоғли кураш тури бўйича «Универсиада» спорт мусобақаларининг финал босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилмоқда.

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Мусобақада Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан сараланган спортчилар қатнашди. Ғолиблар эса 7та вазн тоифасида олимпия ўйинлари қоидаларига асосан аниқланди. 

Финал босқичи якунларига кўра, Тошкент шаҳри вакиллари 5та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза медали билан 1-ўринни эгаллади.

1та олтин, 1та кумуш ва 3та бронза медалларини қўлга киритган Фарғона вилояти жамоаси 2-ўринни ҳамда 1та олтин, 3та кумуш ва 2та бронза медалларини жамғарган Наманган вилояти жамоаси 3-ўринга эга чиқди. 

«Мусобақанинг энг оғир – 90 кг вазн тоифаси бўйича Aсадбек Ҳотамов олтин, 2-ўринни эгаллаган Достонбек Усмоналиев кумуш ҳамда Эсет Садуакасов ва Муҳаммаджаҳонгир Жўраев бронза медалларини қўлга киритди», – дейилади хабарда.

Илёс Сафаров
Тайёрлаган Илёс Сафаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид