Жамият | 19:00 / 23.01.2021
6825
2 дақиқада ўқилади

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ: Талафот етган барча ҳудудларда электр энергияси қайта тикланди

Мамлакатимизга кириб келган совуқ об-ҳаво оқими ҳамда кучли шамол, қор бўрони оқибатида ҳаво электр тармоқлари ҳамда трасформатор пунктларига етказилган шикаст натижасида Республикамизнинг турли ҳудудларида электр энергияси етказиб беришда вақтинча узилишлар кузатилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, республика бўйича, 110 кВ ҳаво линияларида 10 дан ортиқ, 35 кВ ҳаво линияларида 4 та ва 6-10 ҳаво линияларида 210 дан ортиқ узилишлар вужудга келган.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг электр таъминоти корхоналари ходимлари томонидан туну-кун олиб борилган таъмирлаш-тиклаш ишлари натижасида ноқулай об-ҳаво шароитида талафот етган барча ҳудудларда электр энергияси қайта тикланди.

Тармоқларда содир бўладиган авариявий ўчишларни тезкор бартараф этиш мақсадида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан ҳудудларда жами 481 та тезкор авариявий чиқиш бригадалари ҳамда уларга 378 та махсус авариявий чиқиш машиналари ва махсус техникалар сафарбар этилди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати

Мавзуга оид