Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX фазогирлик тарихидаги рекорд парвозни амалга оширди
SpaceX компанияси 24 январда бортида 143та сунъий йўлдош бўлган Falcon 9 ракетасини фазога учирди. Бу фазогирлик тарихида бир вақтда фазовий қурилмаларнинг орбитага чиқарилиши бўйича рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Фото: Reuters
Ракета Флоридадаги космодромдан АҚШ Шарқий соҳили вақти бўйича соат 10да старт олган.
Ракета бортида 30та буюртмачининг 143та, жумладан Starlink интернет тармоғининг 10та сунъий йўлдоши орбитага чиқарилади. Қурилмаларнинг умумий оғирлиги 5 тоннани ташкил қилади. Компанияда таъкидланишича, бу бир парвоз вақтида орбитага чиқарилган энг кўп сондаги фазовий қурилма ҳисобланади.
Дастлабки режага кўра, ракета 23 январда старт олиши керак эди, бироқ ёмон об-ҳаво сабабли парвоз бир кунга қолдирилган.
Ракета стартидан 9 дақиқа кейин унинг биринчи поғонаси Атлантика океанидаги махсус платформага қўндирилган. Бунгача ушбу поғона бир неча марта такрор ишлатилган.
20 январда ҳам Falcon 9 ракетаси Starlink’нинг 60та сунъий йўлдошини орбитага олиб чиққанди. Жорий парвоз ушбу лойиҳа доирасидаги 17-парвоз ҳисобланади. Бунгача лойиҳа доирасида орбитага чиқарилган сунъий йўлдошлар сони 1013тага етганди.
Мавзуга оид
19:43 / 04.04.2026
Май ойида "Самарқанд 2028" сунъий йўлдоши учирилиши кутилмоқда
07:43 / 13.03.2026
14 йил орбитада бўлган NASA сунъий йўлдоши Ерга қайтмоқда
07:17 / 19.02.2026
Яширинишга жой йўқ: ҳарбийларга реал вақтда маълумот берадиган қудратли сунъий йўлдошлар
18:25 / 16.02.2026