Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX рекорд сонда сунъий йўлдошларни орбитага чиқариши кутилмоқда
SpaceX компанияси Falcon 9 ракетаси парвозини 23 январдан 24 январга кўчирди. Парвоз вақтида орбитага рекорд сонда – бирваракайига 143 та, жумладан 133та тижорий ва ҳукумат ҳамда Starlink интернет тармоғининг 10та сунъий йўлдошини чиқариш кутилмоқда.
Парвоз Флоридадаги космодромдан АҚШнинг Шарқий соҳили вақти бўйича соат 10да (Тошкент вақти билан соат 20да) амалга оширилиши кутилмоқда.
Бу Starlink лойиҳаси доирасида 2019 йил май ойидан бошлаб 17-марта орбитага сунъий йўлдошлар чиқарилиши бўлади. Ҳозирда лойиҳанинг орбитадаги сунъий йўлдошлари сони 1013тага етган. Навбатдаги сунъий йўлдошлар қутб орбитасига чиқарилади. 20 январда ҳам Falcon 9 ракетаси Starlink’нинг 60та сунъий йўлдошини ерга яқин орбитага чиқарганди.
SpaceX сайёрамизнинг исталган бурчагидан интернетга уланиш имконини берувчи тармоқни яратиш учун келгусида орбитадаги сунъий йўлдошлари сонини 12 мингтагача кўпайтиришни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
00:34 / 12.07.2026
Хитой Starlink сунъий йўлдошларини ишдан чиқарувчи қуролини намойиш этди
21:30 / 07.07.2026
SpaceX инвесторларга юпқа смартфон прототипини намойиш этди
18:28 / 24.06.2026
SpaceX акциялари арзонлади, Илон Маск триллионер мақомини йўқотди
21:42 / 12.06.2026