Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Россияда коронавирус чекловлари босқичма-босқич олиб ташланишини айтди
Москвада 22 январдан чекловларнинг бир қисми олиб ташланди. Пойтахтда музей, кутубхона ва бошқа маданият муассасалари фаолияти тикланди, коллежлар, спорт мактаблари ва болалар кўнгилочар муассасалари одатий иш тартибига қайтди.
Россияда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашмоқда, пандемия сабабли киритилган чекловларни босқичма-босқич олиб ташлаш мумкин. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин талабалар билан бўлган онлайн учрашувда айтди.
«Умуман олганда, мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашмоқда. Бугун ҳисоботларда эшитдим: соғайганлар сони беморлар сонидан ошган», — деди у.
Путин Москвада ҳам вазият изига тушаётганлигини айтди.
«Бу киритилган чекловларни олиб ташлаш имкониятини беради», — деди Россия раҳбари.
Вазият яхшиланиши ортидан Москвада 22 январдан чекловларнинг бир қисми олиб ташланди. Пойтахтда музей, кутубхона ва бошқа маданият муассасалари фаолияти тикланди, коллежлар, спорт мактаблари ва болалар кўнгилочар муассасалари одатий иш тартибига қайтди.
Мактаб ўқувчиларига 18 январдан анъанавий таълим шаклига қайтишга рухсат берилди. Олий таълим муассасаларида эса 6 февралгача онлайн таълим шакли сақланиб қолади.