Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони инвестициялар вазирини қабул қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 25 январь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Саудия кўп қиррали муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди, дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, саудлар делегацияси ташрифи арафасида Бухоро шаҳрида қўшма бизнес-форум ўтказилиб, Ишбилармонлик кенгашини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

24 январ куни Сирдарё вилоятида «ACWA Power» корпорацияси иштирокида қуввати 1200 мегаватт бўлган замонавий иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳасига старт берилди.
Бундан ташқари, ушбу компания томонидан Бухоро ва Навоий вилоятларида умумий қиймати 1000 мегаваттли шамол электр станциялари қурилади.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда Саудия инвестициялари иштирокидаги қўшма корхона ва лойиҳалар сони кейинги йилларда бир неча баробарга кўпайди.
Томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга оид «йўл харитаси»ни қабул қилиб, амалга ошириш, ҳукуматлараро комиссия фаолиятини қайта тиклаш, устувор лойиҳалар бўйича ишчи гуруҳларни шакллантиришга келишиб олди.
Мавзуга оид
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
07:33 / 17.04.2026
Саудиянинг бир километрлик минораси қурилиши 100-қаватга етди
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
23:09 / 15.04.2026