Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airports Халқаро аэропортлар кенгашига қўшилди
Ўзбекистоннинг Халқаро аэропортлар кенгаши − Airports Council International’га қўшилиш бўйича онлайн музокаралар 2020 йил охирида бўлиб ўтган. Унда «Uzbekistan Airports» AЖ бошқарув раиси Равшан Исмоилов ва ACI бош директори Стефано Баронси қатнашганди.
Ташкилотга Ўзбекистон томони тақдим этган ҳужжатлар маъқулланиб, аъзолик талабларининг бажарилиши ва кейинги вазифалар келишилди.
«ACI'га аъзолик тақдим этилаётган хизматларнинг ишончлилигини кафолатлайди. Мамлакат ҳаво транспорти тизимини ислоҳ қилади, саноатни халқаро стандартларга мослаштиради, туризмни ривожлантиради ва инвестициялар оқимини тезлаштиради.
Шунингдек, ACI тажрибаси коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича глобал чораларни кўриш, йўловчиларни пандемия хавфидан огоҳлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича самарали дастурларни ишлаб чиқишга имкон беради», – дейилади расмий хабарда.
Маълумот учун, Халқаро аэропортлар кенгаши 1991 йилда ташкил этилган ва бош қароргоҳи Канадада жойлашган. Ташкилот 670 аъзони бирлаштириб, 176 мамлакатда 1 979 аэропортга хизмат кўрсатади.
Мавзуга оид
23:14 / 10.04.2026
Президент Бухорода янги аэропорт қурилиши билан танишди
11:58 / 17.03.2026
Берлин аэропорти 18 март куни иш ташлаш сабабли барча рейсларни бекор қилади
20:51 / 05.03.2026
Тошкент – Самарқанд автомагистралининг лойиҳавий тезлиги 150 км/с этиб белгиланади
21:12 / 02.03.2026