Ўзбекистон | 22:00 / 26.01.2021
2979
2 дақиқада ўқилади

Вазир: «Нодавлат умумтаълим муассасаларида ўқувчилар сони ортиши давлат бюджетига тушадиган юкни камайтиради»

26 январ куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг мажлиси ўтказилди.

Унда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов нодавлат умумтаълим муассасалари ташкил этиш бўйича Сенатга таклиф билан чиқди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

«Ўзбекистоннинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларида умумтаълим мактабларининг юкланганлик коэффициенти 2 ва ундан ортиқ бўлган қўшимча умумтаълим мактабларини ташкил этишга эҳтиёж мавжуд.

Ушбу ҳудудларнинг шаҳар ва туман марказларида жойлашган фойдаланилмасдан бўш турган ер участкаларини хусусий тадбиркорларга нодавлат умумтаълим муассасаларини ташкил этиш учун ажратиш керак», – деди вазир.

Шерзод Шерматовнинг таъкидлашича, президент фармони билан нодавлат умумтаълим муассасаларига бериш учун бўш ер участкалари (ҳар бир ҳудудда йилига 50 лотдан кам бўлмаган) рўйхатини тасдиқлаш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида реализация қилиш белгиланган.

Аммо бугунги кунга қадар шу фармон ижроси бўйича маҳаллий ҳокимликлар томонидан бирорта ҳам ер участкалари хусусий тадбиркорларга ажратилмаган.

«Хусусий тадбиркорларга бўш ер участкаларини нодавлат умумтаълим муассасаси ташкил этиш мақсадида ажратиш орқали, ҳудудлардаги тўлов қобилияти юқори бўлган аҳоли қатламига ўз фарзандларини нодавлат умумтаълим муассасаларига бериш имконияти яратилади ва умумтаълим мактабларининг юкланганлик коэффициентини пасайтиришга эришилади.

Натижада, нодавлат умумтаълим муассасаларига қамраб олинган ўқувчилар сонининг ортиши, келгусида Давлат бюджетига тушадиган юкнинг камайишига олиб келади», – деди Халқ таълими вазири.

Мавзуга оид

Эълонлар

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди