Ўзбекистон | 07:46 / 27.01.2021
8947
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистонда баҳор фаслидек илиқ об-ҳаво бўлади 

27 январда кундуз куни Ўзбекистонда баҳор фаслидек илиқ об-ҳаво бўлади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет». 

Ҳаво кам булутли, ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқий йўналишда эсади. Ҳаво 7-12 даража илиқ бўлади.

Пойтахтда ҳаво қуёшли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 2-7 даражагача кўтарилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид