Ўзбекистон | 12:29
2478
2 дақиқада ўқилади

20 июлдан кейин иссиқ аста-секин чекина бошлайди

17–20 июл кунлари Ўзбекистон бўйлаб экстремал иссиқ сақланиб, айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 48 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Синоптиклар маълумотига кўра, 21 июлдан бошлаб республика ҳудуди бўйлаб ҳарорат аста-секин пасая бошлайди.

Фото: Kun.uz

Ўзгидромет прогнозига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб иссиқ янада кучаяди. Кундузи ҳаво ҳарорати 42–45 даражагача, жанубий ва чўл ҳудудларда эса 46–48 даражагача кўтарилиши мумкин.

Шамол тезлиги секундига 9–14 метрни ташкил этади. Айрим жойларда у 15–18 метр/секундгача кучайиши, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса баъзида 20–22 метр/секундгача етиб, чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор.

20 июл, душанба куни республика ҳудудининг катта қисмида экстремал иссиқ сақланиб қолади. Фақат мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасайиши бошланиши кутилмоқда.

21 июл, сешанба куни эса иссиқ бутун республика бўйлаб аста-секин чекина бошлайди. Прогнозларга кўра, ҳаво ҳарорати ўртача 6–9 даражага пасаяди.

Тошкент шаҳрида асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Бугун кундузи ҳаво 41–43 даража, шанба ва якшанба кунлари эса 43–45 даражагача исийди. Кечаси ҳаво ҳарорати 25–28 даража атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид