Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 февралдан тиббиёт ходимларини оммавий эмлаш жараёнларига тайёрлаш бўйича машғулотлар ўтказилади
Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 февралидан тиббиёт ходимларини оммавий эмлаш жараёнларига тайёрлаш бўйича машғулотлар ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Қайд этилишича, коронавирус касаллигига қарши эмлаш жараёнини пухта режалаштириш ва тиббиёт ходимларини махсус “Хавфсиз иммунизация” шартлари бўйича тайёргарликдан ўтказиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва вакцинаторлар рўйхати шакллантирилди.
“2021 йилнинг 1 февралидан тиббиёт ходимларини оммавий эмлаш жараёнларига тайёрлаш бўйича билим савияларини оширишга қаратилган тренинг ва семинар машғулотлари ўтказилиши режалаштирилди”, - дейилади маълумотда.
Билдирилишича, Хитойнинг “Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги коронавирус рекомбинант вакцинанинг хавфсизлиги ва COVID-19 инфекцияси олдини олишдаги самарадорлигини аниқлаш мақсадида III фаза клиник тадқиқотлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, 5000 нафар кўнгиллилар орасида иммунизация тадбирлари ўтказилиши учун вакцина олиб келинган.
Республикага 8 нафар хитойлик мутахассислар ташриф буюрган, бугунги кунда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда 3-фаза клиник босқичи ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:03 / 25.10.2025
Европа ва Марказий Осиёда полиомиелитга қарши эмлаш қамрови камайди — ЖССТ хавотирда
22:56 / 23.07.2025
Мигрантларни Россияга киришдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш ва эмлаш таклиф этилди
07:35 / 28.09.2023
Ўзбекистонда кимлар гриппга қарши бепул эмланиши маълум қилинди
19:07 / 19.07.2023