Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда коронавируснинг Жанубий Африкада аниқланган штаммини юқтириш билан боғлиқ илк ҳолатлар қайд этилди
Аввалроқ АҚШда коронавируснинг ўта юқумли "британча" тури қайд этилганди.
АҚШ тиббиёт хизматлари коронавируснинг Жанубий Африкада аниқланган штаммини юқтириш билан боғлиқ дастлабки икки ҳолатни қайд этди. Бу ҳақда The Hill нашри хабар бермоқда.
Коронавируснинг ушбу юқумли тури Жанубий Каролинадаги икки беморда аниқланган. Нашрнинг ёзишича, улар аввалроқ АҚШдан ташқарига чиқишгани тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.
Таъкидланишича, коронавируснинг мазкур штамми ўлимлар сони кўпайишига сабаб бўлиши борасида далиллар мавжуд бўлмаса-да, унга COVID-19 вакциналари унчалик ҳам таъсир қилмайди. Шу билан бирга, Pfizer ва Moderna компаниялари ўзлари ишлаб чиқарган вакциналар коронавируснинг бу турига нисбатан ҳам самарали эканлигини билдирган.
Аввалроқ АҚШда коронавируснинг ўта юқумли "британча" тури қайд этилганди.
Маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 26 миллиондан ошган, 440 мингдан ортиқ бемор вафот этган.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023