Фан-техника | 23:55 / 28.01.2021
3648
2 дақиқада ўқилади

iPhone ва iPad эгаларига хакерлардан ҳимояланиш учун созланмаларни янгилаш тавсия қилинди  

Apple компанияси iPhone ва iPad гаджетлари эгаларини қурилмалардаги хакерлар томонидан қўлланиши мумкин бўлган камчиликларни тўғрилаш учун созланмаларни янгилашга чақирди. Бу ҳақда Applе’нинг қўллаб-қувватлаш хизмати сайтида маълум қилинган.  

Фото: Reuters

Компания iOS операцион тизими фойдаланувчиларига хавфсизлик тизимида иккита хавф борлигини маълум қилди. Компанияда таъкидланишича, веб-браузернинг рендеринг механизми WebKit билан боғланган хавф хакерларга масофадан туриб қурилмага кириш имконини берган. Бу хакерлар фойдаланувчиларнинг телефонларини масофадан назорат қила олиши мумкинлигини ва веб-саҳифаларни кўздан кечириш қурилманинг узоқ вақт “осилиши”га олиб келганини англатади.

Иккинчи хавф эса iOS’нинг ядросига тааллуқли бўлган. 

“Ядро операцион тизим миясининг бир қисми ҳисобланади. У энг ҳимояланган бўлиши керак. Бу жиддий муаммо эканини биласиз”, деб айтган киберхавфсизлик билан шуғулланувчи Luta Security фирмаси бош директори Кэти Муссурис.

Apple операцион тизимнинг охирги янгиланмасида муаммони тузатганини ва iOS ҳамда iPadOS фойдаланувчиларини хакерлардан ҳимояланиш учун ўз қурилмаларидаги созланмаларни янгилашга чақирган. Янгиланма iPhone 6’дан бошлаб юқорироқ версиядаги қурилмалар учун мўлжалланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди