Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳкумларга ҳам ОТМга кириш ва онлайн таълим олиш имкони берилади
Талабалик даврида жиноят содир этиб, жазони ижро этиш муассасаларига тушиб қолган маҳкумларга онлайн ўқишини давом эттириш имконияти берилади.
Бу ҳақда ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Бу турдаги маҳкумларга ўқишни давом эттириш имкониятларини яратиш, умуман, жазони ижро этиш муассасаларидаги жазони ўтаётган шахслар олий таълим муассасаларида онлайн тарзда ўқишини белгилаш бўйича Жазони ижро этиш бош бошқармаси Бош прокуратура билан биргаликда президент қарор лойиҳасини тайёрлаб, президент администрациясига топширган», – деди Тарбиявий ва ижтимоий психологик ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи, подполковник Жамшид Султонов.
Қарор доирасида қамалгунига қадар талаба бўлган маҳкумларнинг ўқишини давом эттириб кетиши, бундан ташқари, жазо муддатини ўташ даврида яратилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда ўқишга тайёргарлик кўриб, олий таълим муассасаларига кириши, ўқишга кирган талабалар учун жазони ўташнинг алоҳида тартибларини жорий қилиш бўйича ҳам бандлар белгиланган.
Султоновнинг қўшимча қилишича, қарор лойиҳаси имзоланиш арафасида.
Мавзуга оид
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
10:00 / 15.06.2026
Ўқиган ҳар бир китоб учун уч кун: маҳкумлар учун янги тартиб тасдиқланди
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026