Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошкент» халқаро аэропортини ривожлантириш масаласида Туркия компанияси билан ҳамкорлик қилиниши мумкин
Фото: KUN.UZ
Жорий йилнинг 27 январ куни Транспорт вазирлигида Туркиянинг “ТАV Airports Holding” компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, учрашувда транспорт вазири в.б. Илҳом Маҳкамов ҳамда “ТАV Airports Holding” компанияси президенти Сани Шенер Ўзбекистон аэропортларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Учрашувда дастлаб мамлакат авиация соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида батафсил маълумот берилди. “TAV Airports Holding” мутахассислари компания фаолияти, асосий йўналишлари ва Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалари борасида тақдимот ўтказди.
“ТАV Airports Holding” компанияси президенти Сани Шенер “Тошкент” халқаро аэропорти ва ҳудудий аэропортларни ривожлантириш масаласида ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишга тайёр эканини билдирди.
Учрашув якуни бўйича келгусидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан ўзаро алоқаларни ўрнатиш тўғрисида келишувга эришилди.
Мавзуга оид
14:21 / 05.05.2026
Тошкент учун янги аэропорт қурилгач, ҳозирги аэропорт ёпилади
23:14 / 10.04.2026
Президент Бухорода янги аэропорт қурилиши билан танишди
11:58 / 17.03.2026
Берлин аэропорти 18 март куни иш ташлаш сабабли барча рейсларни бекор қилади
20:51 / 05.03.2026