Ўзбекистон | 15:03 / 29.01.2021
16633
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Бугун ва эртага республиканинг барча ҳудудларига Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво кириб келиши кузатилади. 

«Ўзгидромет» хабарига кўра, шу кунларда республика бўйича ёғингарчиликсиз, илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари қуёш ҳавони 10-15 даража илиққача иситади, кечалари эса 2 даража совуқ – 3 даража илиқ атрофида бўлган бироз совуқ сақланиб туради.

Ойнинг охирги куни республикада ёмғир ёғади.

Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудларига Каспий денгизи ҳудудларидан булутли массивлар кириб келади, бунинг натижасида булутлилик зичланиши кутилмоқда, баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража илиқ, кундуз кунлари 12-17 даража илиқ, шимолда 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 4-9 даража илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.

Шу кунларда ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 4-6 даражага юқори бўлади.

29-31 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Мавзуга оид