Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ID-карта ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси ёрдамида банк хизматидан фойдаланиш мумкин – МБ
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори 2021 йил 26 январда давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган 7та норматив-ҳуқуқий ҳужжатга тегишли ўзгартиришлар киритилиб, унда фуқаролар паспорти билан бир қаторда идентификация ID-карта ёки миллий ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланган ҳолда банк хизматларидан фойдаланишлари мумкинлиги белгиланди.
Марказий банк ахборот хизматининг хабар беришича, норматив-ҳуқуқий ҳужжатга киритилган тегишли ўзгартиришлар натижасида банк ва мижоз ўртасида шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини тақдим этиш билан боғлиқ масалалар ҳал қилинган.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID–карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан 2021 йилдан бошлаб идентификация ID-карталарини бериш тизими жорий этилган.
Шу билан бирга, 2017 йил 19 июндаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш ва тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 6-бандига асосан янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми берилган.
Мавзуга оид
18:09 / 23.03.2026
Полшалик эркак ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун назарий имтиҳондан 139-уринишда ўтди
22:26 / 14.03.2026
Самарқандда СССР паспорти билан юрган аёлга ID карта берилди
10:43 / 05.03.2026
Ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилганларни камералар аниқлайди
11:44 / 28.02.2026