Афғонистонда бир кунда бир нечта террорчилик ҳаракатлари амалга оширилди
Нангарҳордаги теракт учун жавобгарликни «Толибон» ҳаракати ўз зиммасига олган.
Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида саккиз нафар полиция ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Онадўлу агентлиги хабар берди.
Нангарҳор губернатори матбуот котиби Отаулла Ҳугайнийнинг маълум қилишича, террорчилар Гандумак аҳоли масканидаги полиция бўлими яқинида миналаштирилган автомобилни портлатишган.
Нагарҳор вилояти кенгаши раҳбарининг ўринбосари Убайдулла Шинварий эса теракт натижасида 14 нафар полициячи ҳалок бўлганини айтган.
Шу билан бир вақтда Кобулдаги Пул-и Кампани ва Салим Карвон уездларида содир этилган терактлар оқибатида тўрт киши яраланган.
Бу ҳақда Кобул полицияси матбуот котиби Фирдавс Фарамарз маълум қилди.
Нангарҳордаги теракт учун жавобгарликни «Толибон» ҳаракати ўз зиммасига олган.
Айни вақтда Доҳада Афғонистондаги зўравонликка чек қўйишга қаратилган тинчлик келишувлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:10 / 25.10.2024
Туркия пойтахтида теракт уюштирганларнинг шахси аниқланди
01:02 / 24.10.2024
Анқарадаги теракт қурбонлари сони беш кишига етди. Эрдўған Қозонга ташрифини якунламоқда
20:55 / 23.10.2024
Анқара яқинидаги ҳарбий заводга ҳужум қилганлар йўқ қилинди
19:13 / 23.10.2024