16:00 / 30.01.2021
5379

LG мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази – беқиёс хизмат кўрсатиш намунаси

Биз сизга ғамхўрлик қилувчи техника ҳақида қайғурамиз.

Маиший техникани созлаш ва фойдаланишда хатоликларга йўл қўйиш – унинг муддатидан аввал ишдан чиқишидаги асосий сабаблардан биридир. LG компанияси маҳсулотлари ўзининг ишончлилиги ва узоқ муддат кафолатланган хизмат кўрсатиши билан машҳурдир. Аммо бундай маҳсулот ҳам ўзига яраша парваришни талаб қилишини унутмаслик лозим.

Маиший техникадан қандай фойдаланиш кераклигини билмасангиз нима қилиш керак? Ечими оддий – малакали мутахассисларга мурожаат қилиш лозим.

LG'нинг Мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази хизмати бутун Ўзбекистон бўйлаб истеъмолчиларга маиший техника хариди ва фойдаланишнинг барча босқичларида ёрдам беради. LG'нинг исталган маҳсулотини харид қилиб,  Сиз, уни ўрнатиш, созлаш ва фойдаланиш бўйича тавсиялар, кафолат муддатлари ва шартлари ҳақида маълумотларни ушбу марказ мутахассисларидан билиб олишингиз мумкин. Бунинг учун шунчаки 0 800 120 2222 рақамига қўнғироқ қилиш кифоя. Ўзбекистон бўйлаб барча қўнғироқлар бепул.

Мижозларни қўллаб-қувватлаш  маркази мутахассислари – LG маҳсулотларини харид қилиш мумкин бўлган нуқталар ҳақида ҳамда амалдаги промо акциялар хусусида маълумотларни тақдим этади, маҳсулотнинг русумидан келиб чиққан ҳолда ундан фойдаланишнинг ўзига хосликлари тўғрисида тушунча беради, техникани таъмирлаш хизматини кўрсатиш учун аризалар қабул қилади.

Шу ўринда LG маҳсулотларига хизмат кўрсатиш ва кафолат муддатлари ҳақида эслатиб ўтиш жоиз. Музлаткич, кир ювиш машинаси, чангюткич, микротўлқинли печ ва кондиционерларнинг барча русумлари учун 3 йиллик бепул хизмат кўрсатиш (1 йил кафолат ва 2 йил бепул хизмат кўрсатиш) тақдим этилади. LG телевизор ва мониторлари учун 2 йиллик бепул хизмат кўрсатиш (1 йил кафолат ва 1 йил бепул хизмат кўрсатиш) тақдим этилади.

Яна бир муҳим хабар – LG Electronics'нинг расмий хизмат маркази «Мутахассис ташрифини 2 соатлик аниқлик билан режалаштириш» дастурини ишга туширди. Дастур синов сифатида 2020 йилнинг декабр ойи якунида старт олди. Феврал ойида дастур тўлиқ қувватда ишга тушади ва ундан LG расмий хизмат маркази мавжуд бўлган шаҳарларда – биринчилардан бўлиб Самарқанд ва Бухорода фойдаланиш мумкин бўлади. Эндиликда мижоз мутахассиснинг келиши учун ўзига қулай бўлган икки соатни белгилайди, кутишга ортиқча вақт сарфлашга ҳожат қолмайди.

Life’s Good (Яхши ҳаёт) ўзгармас шиорига амал қилган ҳолда, LG истеъмолчилар ҳаётини янада яхшироқ қилишга ҳаракат қилади. Айнан шу мақсадда компаниянинг мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази доимий равишда ривожланиб ва такомиллашиб борувчи янги хизматни жорий қилишда давом этади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top