Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда - «Ўзгидромет»
Қишнинг охирги ойи бошида об-ҳаво меъёрий қийматлардан 2-4 даражага юқори бўлган, жуда илиқ ва кам булутли, баҳорий бўлади. Жума куни термометр кўрсаткичи 14-17 даража илиққа етади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, бугун республиканинг аксарият вилоятларида меъёрга яқин бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Фақат куннинг биринчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати охирги кунга нисбатан пасаяди ва 8-13 даража илиқни ташкил этади.
Эртага Туркманистон орқали Каспий денгизидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларида кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ атрофида бўлади.
Иш ҳафтаси охиригача ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари ҳарорат 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 10-15 даража илиқ атрофида бўлади, жума куни 14-17 даража илиққача кўтарилади.
Ҳафта давомида республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Мавзуга оид
12:12 / 26.12.2025
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда
09:59 / 23.12.2025
Ўзгидромет: инверсия жараёнлари фаоллашиб, ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин
16:59 / 22.12.2025
Янги йил арафаси бироз қуруқ ва илиқ ўтади
14:58 / 22.12.2025