«Кредит-модул тизимига 3 йил ичида тўлиқ мослашиб оламиз» — Абдували Холиқов
Кредит-модул тизимида таълимга оид барча жараёнлар электрон шаклга ўтади: рейтинг дафтарчаси, талабаларнинг қайд варақаси, журналлар ва ўқитувчилар иш режаси – буларнинг ҳаммаси қоғоз ҳолида бекор қилинади.

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
2020/21 ўқув йилидан республикадаги 46та давлат ОТМларида кредит-модул тизими жорий этила бошланди. Босқичма-босқич барча ОТМлар шу тизимга ўтади.
Янги тизимга оид тушунмовчиликларга Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов изоҳ берди.
«Ҳозир 1-курсларда жорий этилди. Тўғри, кўпгина саволлар, тушунмовчиликлар бўляпти. Камида 3та курс тўлиқ мана шу кредит-модул тизимига ўтганда ОТМнинг 80–90 фоизи бу жараёнга мослашади. Яъни биз 3 йилдан кейин тўлиқ кредит-модулга мослашиб оламиз.
Чунки ҳозир 4та курсдан 2таси баҳолашда, юқори курсимиз рейтинг тизими ва 1-курсимиз кредит-модул тизимида ўқитиляпти», – деди Aбдували Холиқов 1 феврал кунги брифингда.
Маълум қилинишича, кредит-модул тизимига ўтганда, барча жараёнлар электрон ҳолатга келтирилади. Яъни электрон университет яратилади. Қоғоз кўринишидаги рейтинг дафтарчаси ва талабаларнинг қайд варақаси, журналлар, ўқитувчилар иш режаси – ҳаммаси бекор қилинади.
Aбдували Холиқовга кўра, электрон тизимда белгиланган муддат ўтгач, баҳони ўзгартиришга ўқитувчида имконият қолмайди. Баҳо қандайдир сабаб билан ўзгартирилса ҳам, уни ким, қачон ва қандай ўзгартиргани тегишли дастурда кўриниб туради.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Британия энергетика хавфсизлигини таъминлашда ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон | 14:11
-
АҚШда Ҳарварднинг 2,2 млрд долларлик грантлари музлатиб қўйилди
Жаҳон | 13:59
-
Венгрия Сирдарёда 8 та паррандачилик фабрикасини қуради
Иқтисодиёт | 13:52
-
Шавкат Мирзиёев Андижон халқаро аэропорти модернизацияси билан танишди
Ўзбекистон | 13:47
Мавзуга оид

18:00 / 01.04.2025
Мактаб вазирлиги 16 ёшга тўлган битирувчилардан паспортни ўз вақтида олишни сўради

14:25 / 31.03.2025
“Қатъий назоратга оламиз” – вазирлик грантларни қайта тақсимлаш жараёни адолатли ўтишини билдирди

23:18 / 27.03.2025
“Марҳамат, биз очиқмиз” – вазирлик юридик йўналишда лицензия ололмаётган олийгоҳлар билан мулоқотга тайёрлигини билдирди

20:18 / 27.03.2025