Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон - Тожикистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди
Фото: Dunyo
Жорий йилнинг 26-30 январь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Музокаралар давомида томонларнинг ҳар ойдаги учрашувларини ўтказиш назарда тутилган 2021 йилги тадбирлар жадвали келишиб олинди.
Учрашув доирасида қўшма дала ишларини ўтказиш саналари ва жойлари тўғрисида келишувга эришилди, шунингдек, давлатлараро чегарани демаркация қилишнинг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Музокаралар якуни бўйича тегишли баённома имзоланди.
Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегарасининг узунлиги 1,33 минг километрдан ошади. Совет иттифоқи парчаланганидан кейин ўзбек-тожик давлат чегарасининг 20 фоизга яқин қисми белгиланмасдан қолиб кетганди.
Мавзуга оид
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
15:45 / 03.04.2026
Тожикистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди
18:41 / 02.04.2026
Тожикистон президенти озиқ-овқат нархлари «мисли кўрилмаган даражада» ошишидан огоҳлантирди
20:14 / 27.03.2026