Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда энг кўп маҳаллага эга вилоят маълум бўлди
Фото: intentionallyinternational.com
Республика бўйича энг кўп маҳалла фуқаролар йиғини Самарқанд вилоятида жойлашган. Ҳозирда ушбу вилоятда 1 100та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Бу ҳақда бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева хабар берди.
Қайд этилишича, республикада энг кўп маҳаллага эга ҳудуд сифатида Самарқанд вилояти етакчилик қилади. Бу вилоятда ҳозирги вақтда 1 100та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Тошкент вилояти 1 048та, Фарғона вилояти 1 041та маҳалла билан кейинги ўринларни банд қилган.
Географик жойлашувга кўра, республикадаги 1 830та маҳалла фуқаролар йиғини шаҳарларда, 1 205таси туман марказларида жойлашган. Туман марказигача 30 км бўлган масофада жойлашган маҳаллалар сони 4 839тани, туман марказидан 30 км ва ундан олис масофада, тоғли ва чўл ҳудудларда жойлашган фуқаролар йиғинлари сони 720тани ташкил этади.
2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, республикада жами 9 168та фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, шундан 8 877таси — маҳалла фуқаролар йиғини, 161таси — овул фуқаролар йиғини, 89таси — қишлоқ фуқаролар йиғини, 41таси — шаҳар фуқаролар йиғини ҳисобланади.
Мавзуга оид
15:30 / 03.02.2026
Самарқандда кунига 500 тонна чиқинди саралайдиган станция қурилади
10:53 / 29.01.2026
Самарқандда ёлланма қотил орқали танишини ўлдирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
10:30 / 29.01.2026
Самарқандда табиатга 422 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
14:43 / 28.01.2026